
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
Бундан икки ой олдин Россияда чиқинди йиғиб, онаси ва опасини боқаётган 11 ёшли Исломбек ҳақида видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Кейинчалик у ҳамюртларимиз кўмаги билан Ўзбекистонга қайтиб келган.
Маълум бўлишича, Исломбекнинг онаси турмушдан ажрашганидан сўнг алимент пулини ундира олмаган, уй-жойдан қийналгани учун Россияга кетишга мажбур бўлган. Улар Ўзбекистонга қайтгач, июль ойида 5 миллион сўмга яқин алимент пуллари ундириб берилди.
Яқинда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Шаҳрисабзга бориб, ана шу оила хонадонида бўлган.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Зойир Мирзаев топшириғига кўра, бу оилага янги қурилаётган уйлардан бирининг бошланғич тўлови тўлаб, уй олиб берилади. Ҳозирда ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари кетяпти.
Шунингдек, оила аъзолари билан суҳбат чоғида уларга 20 миллион сўм пул ҳамда Исломбек ва унинг опасига ўқув қуроллари совға қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар