2 147
«Ўзбекнефтгаз» масъуллари 297 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилгани аниқланди
«Ўзбекнефтгаз»нинг ҳудудий бошқарма масъул ходимлари 297 миллион сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти Ромитан туман бўлими томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълумотларга кўра, бошқармага қарашли Сув таъминоти ва канализация цехи ҳамда ҳудудий участкаларнинг товар-моддий бойликлар бўйича жавобгар шахслари Н.Б. ва Б.У. томонидан ўзининг ихтиёрида бўлган товар-моддий бойликларни сақлаш ва сарфлашда ички тартиб-қоидаларига риоя қилмасдан, ишониб топширилган жами 297,8 миллион сўмлик қувур ва иккиламчи қора металларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жавобгар шахс Н.Б. ва Б.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (о‘злаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди