09:15 / 26.08.2020
2 822

Коронавирус асоратлари ва ўлим омиллари аниқланди

Коронавирус асоратлари ва ўлим омиллари аниқланди
Фото: «Nyoooz.com»
Нью-Йорк Маунт-Синай тиббиёт комплекси олимлари COVID-19 касаллигининг оғирлиги ва омон қолиш эҳтимолини тахмин қилиш мумкин бўлган омилларни аниқлашди. Бу ҳақда «Nature Medicine» журналида чоп этилган мақолада маълум қилинган.

Тадқиқотчилар қонда айланиб юрадиган ва одатда инфекцияларга қарши иммунитет реакцияси билан боғлиқ бўлган цитокинлар деб аталувчи тўртта пептид молекулаларини ўрганишиб, улардан иккитаси — IL-6 ва TNF-α аломатлар оғирлиги, асоратлар ва ўлим хавфини белгилаши мумкинлигини аниқлашди. Олимлар оғир аҳволдаги беморларнинг қон зардобида ушбу цитокинлар даражаси ошганини кузатишди. Бу беморларнинг бошқа асосий касалликлари, демографик кўрсаткичлар, ёш ва жинсга боғлиқ бўлмаган.

Тест натижаларига кўра, IL-6 ёки TNF-α даражаси юқори бўлган беморларда ўлим хавфи ҳатто бошқа хавфли омилларни ҳисобга олганда ҳам, икки баравар кўп бўлган. Шунга қарамай, вирусга қарши ремдесивир ёки кортикостероид дексаметазон каби препаратлар цитокинлар даражасини камайтириши ва касалликнинг ижобий кечишига таъсир кўрсатиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус асоратлари ва ўлим омиллари аниқланди