23:08 / 26.08.2020
5 091

Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш бўйича муҳим ҳужжат қабул қилинди

Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш бўйича муҳим ҳужжат қабул қилинди
Амалиётда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда ҳам уларга нисбатан техник кадастр йиғмажилдларини расмийлаштирилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахслар мазкур йиғмажилдларни кўчмас мулк объектларига нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжат деб ҳисоблашлари оқибатида турли тушунмовчиликлар келиб чиққан.

Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан муҳим ҳужжат қабул қилинди.

Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, унга кўра:
  • Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кадастр йиғмажилди тайёрлаш учун ариза бериш билан мурожаат қилинганда, агарда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаса кадастр йиғмажилди тайёрлаш умуман тақиқланди;
  • Инвентаризация ишлари амалга оширилган, бироқ ер участкаси, қурилган бино ва иншоотларга ҳуқуқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда, инвентаризация натижалари ахборот тизимида шакллантирилиб, аризачига фақатгина кўчмас мулк тўғрисидаги маълумот тақдим этиш амалиёти жорий этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш бўйича муҳим ҳужжат қабул қилинди