20:39 / 27.08.2020
2 085

Президент: «Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда. Уни ривожлантиришдан мақсад – одамларни бой қилиш»

Президент: «Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда. Уни ривожлантиришдан мақсад – одамларни бой қилиш»
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича тақдимот билан танишди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Олий Мажлисга шу йил январь ойидаги Мурожаатномасида ҳар йили илм-фаннинг бир нечта йўналишига устувор аҳамият қаратилиб, улар жадал ривожлантирилишини таъкидлаган эди. Жорий йилда геология соҳаси ана шундай йўналишлардан бири этиб белгиланган.

Шу мақсадда Президентнинг 4 та қарори қабул қилинди. Уларнинг ижроси доирасида соҳани модернизация қилиш ва рақамлаштириш, геологик қидирув кўлами ва самарадорлигини оширишга эришилмоқда.

– Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда. Уни ривожлантиришдан мақсад – табиий ресурсларни халқимиз манфаатига йўналтириш, иш жойлари ташкил этиб, одамларни бой қилиш, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тадбирда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ҳисоботи эшитилди. 20 та янги конга онлайн аукционда, очиқ ва шаффоф тарзда салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш жараёнининг бориши кўриб чиқилди.

Соҳадаги ишлар натижадорлигини ошириш, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ҳамда инвестиция салоҳиятини янада кенгайтириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари келгуси йили геология-қидирув ишларини 2 баробар кенгайтириб, янги истиқболли майдонларни аниқлаш, соҳага замонавий лаборатория техникаларини жорий қилишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Геология қўмитасига саноат кооперацияси асосида янги конларни қидириш, топилган ресурсларни ўзлаштириш учун хусусий секторга бериш амалиётини янада кенг қўллаш бўйича топшириқ берилди.

Наманган тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда геологик, айниқса, гидрогеологик қидирувлар бўйича доимий экспедициялар ташкил этиш зарурлиги айтилди.

Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Мутасаддиларга белгиланган чора-тадбирлар бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда. Уни ривожлантиришдан мақсад – одамларни бой қилиш»