09:30 / 03.09.2020
1 221

ППХ ходимлари автомашинани тунаган қизларни қўлга олди

ППХ ходимлари автомашинани тунаган қизларни қўлга олди
Жорий йил 26 август куни Наманган шаҳрида яшовчи аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У шу куни соат 06:45ларда Наманган шаҳар “Чорсу деҳқон бозори”га кириш жойида турмуш ўртоғининг “ВАЗ-2106” русумли автомашинаси юкхонасида бўлган умумий нархи 2.000.000 сўмлик буюмлар ҳамда шу сумка ичида бўлган 1.500.000 сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ сафдор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида 27 август куни ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 2001 ва 2003 йилда туғилган икки нафар қиз содир этганлиги аниқланган ҳамда далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар, автомашинангиз ва моддий бойликларингизни қаровсиз қолдирманг. Бирозгина эътиборсизлик яна бир жиноятга йўл очиши мумкин” - дейилади маълумотда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)