14:55 / 05.09.2020
2 013

Танзила Норбоева: «Сардобадаги ҳолат сабаблари ва унга йўл қўйганлар албатта аниқланади»

Танзила Норбоева: «Сардобадаги ҳолат сабаблари ва унга йўл қўйганлар албатта аниқланади»
Фото: Kun.uz
Бугун, 5 сентябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида сайёр мажлиси ўтказилмоқда. Унда Сенат Раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади.

Мажлис аввалида Сирдарёда Сенат мажлиси илк марта ўтказилаётгани, бу борадаги тажрибани яна кўпайтириш кераклигини таъкидлаган Т.Норбоева кворум етарли бўлганлиги сабабли мажлисни бошлади.

"Сардоба сув омборида юзага келган ҳолат сабаблари ва унга йўл қўйган сабабчилар ҳам албатта аниқланади ва уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ижтимоий тармоқларда берилаётган турли гап-сўзларга ўрин йўқ, албатта чора кўрилади”, — деди Сенат раиси.

Т.Норбоева ушбу техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича барча ишлар Сенат томонидан ўрганиб чиқилганини таъкидлади.
Ишчи гуруҳ саъй-ҳаракатлари билан ҳудуддаги ижтимоий объектларни таъмирлаш ишлари учун қурилиш ташкилотларга ажратилмай келаётган 9,5 млрд сўм ундириб берилди”, деди Т.Норбоева.

Сенат раиси Танзила Норбоева бу воқеа халқимизни янада жипслашишига сабаб бўлганига урғу берди.
Сардобага ёрдам” акцияси халқимизни янада жипслаштирди, десам муболаға бўлмайди. Ўшанда ҳеч кимдан топшириқ бўлгани йўқ. Лекин барча вилоятларимиз, ҳудудларимиз ўзлари уюшиб Сирдарёга ёрдамларини келтиришди.

Бу ҳам бўлса халқимизга хос бўлган бағрикенгликдан нишона, бир-биримизга кўмак бериш — сўзлар билан ифодалаб бўлмайдиган характеримизнинг намойиши
”, — деди Т.Норбоева.

Сенат раиси Сирдарёдаги техноген фалокатдан жабр кўрган ҳудудларда бунёдкорлик ва қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун давлатнинг бор ресурслар сафарбар қилинган, деди.

Куни-кеча Бош вазирнинг ўзи бир қатор вазирларимиз билан биргаликда келиб кетибди, бу ерда қилинаётган ишларни ўз кўзи билан кўриб, яна қўшимча топшириқларни берибди.

Айтмоқчимизки, Сирдарёда жуда катта ислоҳотлар ўтказилаётган эди, бу ишлар охиригача етмагунча, сирдарёликлар эски изига тушиб олмагунча ҳамма ишлар изчил амалга оширилади. Бу ишларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг шахсий назоратида турибди
”, — деди Танзила Норбоева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танзила Норбоева: «Сардобадаги ҳолат сабаблари ва унга йўл қўйганлар албатта аниқланади»