15:21 / 05.09.2020
2 199

Олмазор туманида юз берган пичоқбозлик ҳолати ҳақида расмий маълумот берилди

Олмазор туманида юз берган пичоқбозлик ҳолати ҳақида расмий маълумот берилди
2020 йил 29 август куни соат тахминан 19:00ларда, 22 ёшли Ҳикматулло М. ўзининг тўрт нафар танишлари билан Олмазор тумани Очил Бобожонов кўчасидаги кафелардан бирида ўтирган.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, шу вақтда у таниши 24 ёшли Темур П. билан ўзаро гап талашиб қолган. Сўнг кўчага чиқиб кўп қаватли уйларнинг олдида оғзаки можарони ҳал қилмоқчи бўлган вақтида Ҳикматулло М. ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан таниши Темур П.га тан жароҳатлари етказган.

Натижада, Темур П. олган тан жароҳатлари билан 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра Темур П.га оғир тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлинмаси томонидан Ҳикматулло М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича Ҳикматулло М. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Қайд этилишича, ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмазор туманида юз берган пичоқбозлик ҳолати ҳақида расмий маълумот берилди