16:13 / 07.09.2020
2 045

Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киритиш учун 5 минг доллар олган шахс ушланди

Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киритиш учун 5 минг доллар олган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ туман бўлими ҳамда ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Ш.Т. фуқаро Н.У.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан Давлат тест марказининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди. Унда фуқаролар С.А., Ф.Ю. ва Х.А.лар тест синовлари мажмуасига чет тили фани киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва сертификатнинг муайян даражаларига эга бўлган абитуриентларга имтиёз учун www.abitur.dtm.uz сайти орқали чет эл ваколатли хайрия органининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ташкилоти сертификатини қалбакилаштириб, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга ҳужжат топширганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.А., Ф.Ю. ва Х.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киритиш учун 5 минг доллар олган шахс ушланди