19:35 / 07.09.2020
1 828

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай ҳолатга чек қўйишди.

Тезкор тадбир давомида “Матиз” русумли автомашина тўхтатилиб, назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Қ.Х.нинг ёнида 1 дона гугурт қутисига солинган ҳамда 1000 сўмлик купюрага ўралган, умумий оғирлиги 8,94 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди