22:23 / 07.09.2020
2 666

Тошкент туманида «ҳижрат» ва «жиҳод»га тайёрланган шахс қўлга олинди

Тошкент туманида «ҳижрат» ва «жиҳод»га тайёрланган шахс қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ДХХ ва вилоят ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида telegram мессенжери орқали Сурия давлатига «жиҳод»га чорловчи видео ва аудио материалларни тарқатиб, тарғиб қилиб келаётган фуқаро А.О аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида Тошкент туманида яшовчи фуқаро А.О телеграм тармоғида алоҳида гуруҳ ташкил қилиб, диний экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан тайёрланган «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш тўғрисидаги аудио ва видео маърузаларини тарқатиб келганлиги ва Тошкент туманида яшовчи 5 нафар танишларини Сурия давлатига бориб халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиш ҳамда жанговар амалиётларда иштирок этишга тарғиб қилиб келаётгани аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу беш нафар шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган текширув ҳаракатлари давомида жиноят ишига алоқадор бўлган материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Фуқаро А.О.дан далилий ашё сифатида олинган видео ва аудио материаллар бўйича ўтказилган суд адабиётшунослик экспертизаси хулосасида, ушбу маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш таъқиқланганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент туманида «ҳижрат» ва «жиҳод»га тайёрланган шахс қўлга олинди