08:36 / 08.09.2020
3 938

Навоийда 800 та йўрға тувалоқ ёввойи табиатга қўйиб юборилди

Навоийда 800 та йўрға тувалоқ ёввойи табиатга қўйиб юборилди
Фото: Давлат экология қўмитаси
Давлат экология қўмитаси, Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Falcon Hunting Solutions компанияси томонидан Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлар 2020 йил 2-3 сентябрь кунлари Навоий вилоятининг Томди, Конимех ва Учқудуқ туманларининг чўл ҳудудларига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, табиат қўйнига 800 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Дубай амирлиги томонидан ташкил этилган ҳамда молиялаштириладиган Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш марказида кўпайтирилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси
Марказ 2008 йилда ўз фаолиятини бошлагандан буён жами 14 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар табиат бағрига учирилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси
Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960 йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда 800 та йўрға тувалоқ ёввойи табиатга қўйиб юборилди