Фото: Вазирлик матбуот хизмати
Кеча, 9 август куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бошчилигида Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани «Қўқони» маҳалла фуқаролар йиғинида туман маҳалла ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда кun.uz сайтида эълон қилинган «Қўқони» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусниддин Турсуновнинг маҳалладаги камбағал оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам намунаси сифатида ўз уйида боқилаётган 1000 дона жўжани ҳамда камбағал оила вакили сифатида ўз ўғли – Достон Тиркашевни кўрсатгани баён этилган мақолада кўтарилган масалалар ўрганилиб, муҳокама этилган.
Фото: Вазирлик матбуот хизмати
Р.Маматов бу ҳақида ўз фикрини билдириб, вазифаларни бажаришда масъулиятсизлик қилган ҳар бир масъул ходимга нисбатан тегишли чора кўрилишини айтиб ўтди.
Учрашувда «Қўқони» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусниддин Турсунов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Шунингдек, Паст Дарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Санақуловага ўз фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун «ҳайфсан» интизомий жазо чораси берилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"
Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди
АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди