22:00 / 10.09.2020
3 640

Нурмат Отабеков коронавирусдан даволаниб чиққанидан кейин қандай асоратлар қолганини маълум қилди

Нурмат Отабеков коронавирусдан даволаниб чиққанидан кейин қандай асоратлар қолганини маълум қилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавирусдан даволаниб чиққанидан кейин нафас олишда кичик-кичик муаммолар кузатилгани ҳақида «Шифобахшуз» Telegram каналига маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Республика махсус комиссияси ва Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабековда коронавирус аниқланган эди.

«Шифохонадан даволаниб чиққанимдан кейин бир ҳафта мобайнида уйда бўлдим. Шу давр мобайнида нафас олиш, тез ҳансираб қолиш, бир маромда нафас олиш бўйича кичик-кичик муаммолар кузатилди. Албатта, нафас олиш тизими фаолияти тўлиқ тикланиб кетиши учун вақт керак бўлди. Лекин вақт ўтгани сайин бу каби белгилар камайиб бормоқда. Ҳозир нафас олиш-чиқариш машқларини бажариш орқали ўпка фаолиятини анча тиклаб олдим ва фаолиятимни давом эттирмоқдаман», – деди Ўзбекистон бош давлат санитария инспектори.

Интервью мобайнида Отабек Нурматов ўзида ёндош касалликларнинг йўқлиги коронавирусдан тўлиқ ва тезроқ фориғ бўлиш имконини берганини айтиб ўтди.

«Хурсанд бўладиган жиҳати шуки, менда ҳеч қандай ёндош касалликлар йўқ. Қон босимим жойида, қанд касаллигим йўқ, ошқозон-ичак тизимида, жигар ва буйрак фаолияти билан боғлиқ муаммолар йўқ», – деди олим.

Профессорнинг қўшимча қилишича, аввалроқ оила аъзоларида ҳам коронавирус аниқланган, лекин Отабек Нурматовдан бошқа оила аъзоларига касаллик юқмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков коронавирусдан даволаниб чиққанидан кейин қандай асоратлар қолганини маълум қилди