09:51 / 15.09.2020
1 006

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қарийб 48 мингга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қарийб 48 мингга етди
14 сентябрь куни Ўзбекистонда 572 кишида коронавирус аниқланиб, 524 бемор соғайди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Расмий статистикага кўра, жами ҳолатлар 47 995та, тузалганлар 44 526 нафар, қурбонлар эса 398 нафарни ташкил этмоқда. 14 сентябрда ҳам 6 киши вафот этгани хабар қилинди.

Янги ҳолатлар (+572)
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти асосий касалланиш ўчоғи бўлиб қолмоқда. Ажабланарлиси, сўнгги уч кунда 151 нафар янги бемор аниқланган Самарқанд вилоятида 14 сенятбрь куни бирорта ҳам ҳолат қайд этилмади.

Тошкент шаҳри – 377
Тошкент вилояти – 130
Андижон вилояти – 17
Жиззах вилояти – 11
Наманган вилояти – 10
Сурхондарё вилояти – 8
Фарғона вилояти – 7
Бухоро вилояти – 7
Қашқадарё вилояти – 5

Тузалганлар (+524)
Жами 48 мингга яқин беморнинг 44,5 мингдан ортиғи тузалиб чиқди. Даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Тошкент шаҳри – 296
Тошкент вилояти – 130
Самарқанд вилояти – 75
Андижон вилояти – 8
Сурхондарё вилояти – 6
Фарғона вилояти – 6
Наманган вилояти – 3

Ўлим ҳолатлари (+6)
Вазирлик 14 сентябрь куни 6та ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Расмий статистикага кўра, қурбонлар – 398 нафар. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этмаган, аммо бошқа давлат идоралари томонидан расман тасдиқланган ўндан ортиқ қурбонлар мавжуд.

Сергели туманида яшаган 57 ёшли Р.Р. (аёл)
Юнусобод туманида яшаган 33 ёшли Л.М. (аёл)
Яккасарой туманида яшаган 70 ёшли Р.Г. (эркак)
Олмазор туманида яшаган 56 ёшли М.А. (аёл)
Миробод туманида яшаган 63 ёшли О.К. (аёл)
Нукус шаҳрида яшаган 41 ёшли Қ.А. (эркак)

Даволанаётган беморлар сони 3071 нафарни ташкил этмоқда. Улардан қанчаси уйда, қанчаси шифохонада даволанаётгани маълум эмас.
Айни пайтда 483 киши оғир, 246 киши эса ўта оғир аҳволда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)