22:35 / 16.09.2020
1 810

Урганчда гиёҳвандлик воситаларининг “олди-сотдиси”га чек қўйилди

Урганчда гиёҳвандлик воситаларининг “олди-сотдиси”га чек қўйилди
Гиёҳвандлик инсониятни таназзул ботқоғи сари бошлайдиган энг хавфли иллат ҳисобланади. Чунки энг ваҳший қотиллик ва хунрезликлар кўп ҳолларда гиёҳвандлик воситалари таъсирига тушиб, ўзлигини тамоман йўқотган одамлар томонидан содир этилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олди сотдисига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Ф.О. Урганч шаҳри ҳудудида шартли харидорга оғирлиги 31,07 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шундан кейин, фуқаро Ф.О.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахс ўз яшаш хонадонида 3,19 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини ҳамда гиёҳвандлик моддаларини ўлчашда фойдаланиладиган 1 дона қора рангли электрон тарозини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида жами оғирлиги 34,26 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273–моддаси 5–қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Урганчда гиёҳвандлик воситаларининг “олди-сотдиси”га чек қўйилди