08:09 / 21.09.2020
2 552

«Мен журналист эмасман, деган баҳона ўринсиз» — Нажот Нур влогерларнинг тилга муносабати ҳақида

«Мен журналист эмасман, деган баҳона ўринсиз» — Нажот Нур влогерларнинг тилга муносабати ҳақида
Таниқли телерадиобошловчи, ҳозирда аудиокитоблар яратиш устида ишлаётган Нажот Нур Kun.uz'га берган интервьюсида интернетдаги саҳифаларига видеолар жойлаб бораётган влогерларнинг тилга муносабати ва ўзбек тилининг софлиги борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги бўлди. Видеоблог юритадиган влогерлар ривожланди. Бу соҳада журналистикадан чиқиб келмаган инсонлар ҳам анчагина, ҳаммасининг омадини берсин. Аммо тил нормаларини, қоидаларини бузишса, улардан: «Мен журналистикадан чиқиб келмаганман», деган иддаоларни эшитамиз.

Бундай иддаолар кетмайди. Чунки мисол учун, футболнинг ўз қоидалари бор. Бош ҳакам, ёрдамчи ҳакамлар, икки дарвозабон, ўн биттадан ўйинчи... Яъни шаклланган, яратилган қоидалар бор. Кимдир келиб: «Мен қўлим билан ўйнайман, чунки футбол мактабидан чиқиб келмаганман», деб айта олмайди.

Худди шундай, тилнинг ҳам ўз меъёрлари бор. Унга амал қилишга мажбурсиз. Сиз журналистикадан чиқиб келганмисиз ёки бошқа соҳами, бу аҳамиятсиз. Тилни бузишга ҳаққингиз йўқ. «Тил нормаларига фақат журналист амал қилиши керак», деган фикр хато.

Ахир влогерлар ҳам қайсидир маънода ахборот тарқатяпти. Уларни юзлаб, минглаб, юз минглаб одамлар томоша қилади. Тил қоидалари бузилганда эса аудитория буни норма сифатида қабул қила бошлайди. Кўплаб влогерлар шевада гапиришни бошласа, ёш авлодда мумкин экан-да, деган тушунча пайдо бўлади.

Фарғона–Тошкент шевасига асосланган адабий тилни танладикми, унга амал қилишимиз керак», – деди Нажот Нур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Мен журналист эмасман, деган баҳона ўринсиз» — Нажот Нур влогерларнинг тилга муносабати ҳақида