20:50 / 21.09.2020
3 326

UzAuto Motors 10 фоизгача акцияларини IPO ўтказиш йўли билан сотмоқчи

UzAuto Motors 10 фоизгача акцияларини IPO ўтказиш йўли билан сотмоқчи
Фото: Аскар Якубов
“UzAuto Motors” АЖ устав капиталининг 10 фоизигача бўлган миқдорда жамият акцияларини бирламчи оммавий таклиф (IPO) йўли билан жойлаштиришни ташкил этиш юзасидан шартнома тузиш бўйича танлов эълон қилди.

Танлов иштирокчилари сифатида қуйидаги талабларга жавоб берувчи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ёки Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари қатнашишлари мумкин:
- қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган;
- танлов иштирокчиси тугатилиш ва/ёки банкротлик жараёнида ҳамда тўлов қобилиятини йўқотган бўлиши мумкин эмас;
- танлов иштирокчиси шартнома бажарилиши учун зарур бўлган барча турдаги ресурслар, ваколатларга, тажрибага, малакага эга бўлиши шарт;
- танлов иштирокчиси бошқа инвестиция воситачилари билан биргаликда обуна компаниясини ташкил этишда иштирок этиш ва акцияларнинг реализация қилинмаган қисмини сотиб олиш ҳажми тўғрисида кафолатлар ёки таклифлар бериши шарт.

Хорижий маслаҳатчилар тегишли лицензияга эга бўлган инвестиция воситачилари билан консорциумда иштирок этиши ва/ёки инвестиция воситачилари хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.

Бирламчи оммавий таклиф йўли орқали (IPO) “UzAuto Motors” АЖ устав капиталининг 10 фоизигача миқдордаги акциялари таклиф этилади.
Танлов жараёнида қатнашиш учун аризалар “UzAuto Motors” АЖга 30 сентябрь соат 17:00га қадар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 8-уй манзили бўйича топширилиши шарт.

Танлов натижалари аризалар топшириш муддати тугаганидан кейинги 5 иш куни ичида эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UzAuto Motors 10 фоизгача акцияларини IPO ўтказиш йўли билан сотмоқчи