Бюронинг Сергели туман бўлими иш юртувида фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 19.03.2014 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Г.Гадлишиндан ундирувчи М.Мусаева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таьминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 15.04.2014 йилда келиб тушган. Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш ҳамда қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилот ва муассасаларга сўровномалар юборилган.
Шунингдек, Қонунининг 421-моддасига асосан қарздор Г.Гадлишиннинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Олиб боирлган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ўз вақтида тўланмаган 9 млн.747 минг 841 сўм алимент қарздорлиги Г.Гадлишиндан бўлим депозит ҳисоб рақамига тўлиқ ундирилиб ундирувчи М.Мусаеванинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Бундан ташқари бўлим давлат ижрочиси А.Мухамедовнинг олиб борган ҳуқуқий тушунтиршлари натижасида мазкур оила яраштирилди ва ундирувчи М.Мусаеванинг ижро хужжатининг ижросиз қайтарилишини сўраб 18.09.2020 йилдаги аризаси сабабли, Қонунининг 40-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан ижро иши юритиш тамомланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди
TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди
Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди
Россия қўшинлари Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди