
2030 йилгача аҳоли бандлигини таъминлашнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш миллий стратегияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.
Қайд этилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда бандлик сиёсатини режалаштиришнинг узоқ муддатли сиёсатини шакллантириш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2020 йил декабрь, ижро учун масъуллар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар