11:54 / 23.09.2020
1 872

Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади

Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади
Ўзбекистонда 2021 йил 1 октябрдан бошлаб суд чақирувлари SMS хабар орқали бепул асосда хабардор қилинади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Ҳужжат билан 2020―2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланган.

Унга кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида SMS хабар орқали бепул асосда хабардор қилинади. Илгари судга чақириш қатъий равишда қоғоз шаклда амалга оширилар эди.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб эса суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш ишлари амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 2021 йилдан суд чақирувлари SMS орқали амалга оширилади