20:45 / 23.09.2020
2 185

Хатланган “EPICA“ қарздорга қайтарилди

Хатланган “EPICA“ қарздорга қайтарилди
Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 16.03.2020 йилдаги 2-1001-2005/492-сонли ижро варақасига асосан, қарздор Қ.Жураевдан ундирувчи “Biznes Mikrokredit tashkiloti” МЧЖ фойдасига жами 33 млн. 697 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд. Ижро ҳужжати 25.05.2020 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан қўзғатилган.

Ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари бўлим давлат ижрочиси Х.Қосимов томонидан олиб борилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини бажаришлик учун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ қарздор томонидан узрли сабабларсиз ижро ҳужжати талаби бажарилмаган. Шунга кўра, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор номига расмийлаштирилган транспорт воситаси мавжудлиги аниқланган ва белгиланган тартибда хатланган.

МИБ туман бўлими томонидан қарздорнинг “EPICA” русумли транспорт воситаси реализация қилингунга қадар қарздор ижро ҳужжати талабини тўлиқ бажарган. Жумладан, ундирувчи “Biznes Mikrokredit tashkiloti” жамият фойдасига жами 33 млн. 697 минг сўм пул маблағлари тўлиқ ундириб берилган. Ижро ҳужжати ижроси Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланди. Шунга кўра қарздорга транспорт воситаси далолатнома асосида қайтариб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хатланган “EPICA“ қарздорга қайтарилди