Эртами-кеч ҳар бир одам коронавирусга дуч келади, деди Вирусли инфекцияларни даволаш ва профилактика қилиш илмий-ахборот маркази директори Георгий Викулов. Ушбу учрашувнинг оқибати бир қанча омилларга боғлиқ бўлади.
Улар орасида иммунитетнинг ҳолати, шубҳасиз, катта аҳамиятга эга. Уни мустаҳкамлаш учун эса бир қанча оддий тавсияларга амал қилиш керак, холос.
Оқсилли таомнома. Оқсил иммунитетга зарур. Шу боис оқсил истеъмолини чекловчи қандайдир парҳезлар, оч қолишлар ёмон оқибатларга олиб келади.
Тўлақонли уйқу. Кунига камида 6-8 соат ухлаш ниҳоятда муҳим.
Алкоголни чеклаш. Спиртли ичимлик иммун тизимини емиради. Шундай экан, маишатпарастликни йиғиштириб қўйинг.
Соғлом кун тартиби. Тунги меҳнат иммунитетга салбий таъсир кўрсатади. Яхшиси, кундузи ишлашга ҳаракат қилинг.
Тоза ҳавода енгил жисмоний фаоллик. Юкламани ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик муҳим. Одам ҳолдан тойиши эмас, завқ олиши керак. Бундай юклама фойдадан холи бўлмайди ва тўқималарга кислород етиб боришини яхшилайди.
«Ҳеч бўлмаганда ушбу тавсияларга амал қилсангиз, табиийки, иммунитетингизга ёрдам берган бўласиз», — дея таъкидлади Георгий Викулов.
Унинг фикрича, иммунитетни қўллаб-қувватловчи витаминлар, микроэлементлар ва махсус дори-дармонларни шифокор-иммунолог тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди