12:40 / 01.10.2020
3 073

Ўзбекистон фуқаролари масофадан туриб АҚШда ишлашга жалб қилинади

Ўзбекистон фуқаролари масофадан туриб АҚШда ишлашга жалб қилинади
АҚШда Ўзбекистон фуқароларига масофадан ишлаш таклиф қилинди, деб хабар бермоқда Ташқи миграция агентлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти ҳокимлигида Президентнинг 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари Б.Шаҳриёров иштирокида Россиянинг Москва ва Красноярск шаҳарларидаги йирик саноат корхоналари иш берувчилари билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ташкил этилди.

Вилоят бандлик бош бошқармаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали, бутунжаҳон ўзбек ташкилотларининг халқаро конгресси — World Congress of the Uzbek Associations, Красноярск шаҳридаги «Содружество узбекистанцев» ижтимоий-ҳуқуқий адаптация қилиш жамоат ташкилоти вакиллари иштирок этган учрашувда Москва ва Красноярск шаҳридаги корхоналарда Бухоро вилоятидан ишга жалб қилинадиган меҳнат мигрантларига касб ва тил ўргатиш, уларга шароитлар яратиш, ҳужжатларни иш берувчи расмийлаштириши каби масалалар муҳокама қилинган.

Тадбир давомида 2020—2021 йилларда бухоролик мингга яқин фуқароларни Москва ва Красноярск шаҳарларида ишга жойлаштириш шартномалари хусусида келишиб олинган.

Бундан ташқари, АҚШнинг Пенсильвания штатидаги ETL GROUP компанияси бош директори А.Мохов томонидан Ўзбекистон фуқароларини масофадан туриб ишлашга жалб қилиш таклифи кўриб чиқилди. Бунинг учун фуқаролардан инглиз тили ва компьютер дастурларини мукаммал билиш талаб этилади. Фуқароларни брокер касби бўйича ишга жалб этиш назарда тутилган бўлиб, компьютер саводхонлиги ва хорижий тилларни ўргатувчи марказлар ташкил этиш белгиланди.

Учрашувда айни пайтда Красноярск шаҳрида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан суҳбат ташкил этилиб, Ўзбекистонда қонуний меҳнат миграциясини яна-да такомиллаштириш, меҳнат мигрантлари учун яратилаётган шароит ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон фуқаролари масофадан туриб АҚШда ишлашга жалб қилинади