12:38 / 04.10.2020
2 304

Россиялик тиббиёт ходимлари гуруҳининг Ўзбекистондаги миссияси якунланди

Россиялик тиббиёт ходимлари гуруҳининг Ўзбекистондаги миссияси якунланди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18 сентябрь куни Россиядан Ўзбекистонга келган бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг миссияси якунига етганини хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Россиянинг энг нуфузли эпидемиолог, пулмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, хирург, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалардан иборат 35 нафар тиббиёт ходими икки ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашган.

«Россиялик тиббиёт ходимлари гуруҳини кузатишга бағишланган тадбир давомида делегация раҳбари Константин Покровский ва анестезиолог-реаниматолог шифокор Ирина Мачулинага «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони топширилди», – дейилади ССВ хабарида.

"Бизга ишонч билдирилганлиги ва ҳамкорликда фаолият кўрсатганлигимиздан хурсандмиз. Бу ердаги шифокорлар билан ҳамкорликдаги ишимиз давомида биз Ўзбекистоннинг қисқа вақт ичида соғлиқни сақлаш тизимини қайта тузгани ва мукаммаллаштиргани, Зангиота туманида коронавирусни даволашга ихтисослаштирилган клиникани қуришга муваффақ бўлганига гувоҳ бўлдик. Аслида, буни қисқа вақт ичида амалга ошириш осон эмас, аммо сиз бунга эришдингиз.

Бу ушбу юқумли касалликка қарши кураш жараёнини анча енгиллаштирмоқда. Шифокорларингиз беморларни дунё бўйича доимий равишда ўзгариб тураётган тавсияларга мувофиқ даволашмоқда. Асосийси, уларда хоҳиш ва тажриба етарли даражада. Қолаверса, чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликда ўз иш тажрибаларини янада бойитиб ва такомиллаштириб боришмоқда
", — дея тиббиёт фанлари доктори Константин Покровский сўзларини келтирган ССВ ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиялик тиббиёт ходимлари гуруҳининг Ўзбекистондаги миссияси якунланди