00:03 / 06.10.2020
2 609

Сиёсий бошпана бериш тартиби ишлаб чиқилади

Сиёсий бошпана бериш тартиби ишлаб чиқилади
«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида» янги қонун қабул қилинмоқда. Бу ҳақда қуйи палата депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Бундай қонун лойиҳаси бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини, Ўзбекистонда бўлиш, сиёсий бошпана бериш тартибини, асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, Ўзбекистонга кириш-чиқиш ва транзит ўтиши, давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқа ҳолатларни акс эттириш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Шахснинг Ўзбекистон Республикасида берилган сиёсий бошпанаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан амалга оширилади.

Сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан бошпана ва ҳимоя излаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Халқаро пакт, БМТнинг «Қочқинлар мақоми тўғрисида»ги Конвенцияси, «Дипломатик алоқалар тўғрисида»ги Вена конвенцияси қоидалари ҳисобга олинган.

"Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида учта ўқишда кўрилиб, қабул қилинган тақдирда Сенатга юборилади" дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сиёсий бошпана бериш тартиби ишлаб чиқилади