
Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида фукаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 21.09.2017 йилги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Ташпулатовдан ундирувчи Г.Ташпулатованинг фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таминоти учун 1/2 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
3 йилдан буён она ва уч нафар вояга етмаган фарзандлар отасидан ажримда яшаётган эди. МИБ туман бўлими томонидан жорий йилнинг 7 октябрь куни тўғри тушунтириш ва профилактика тарғибот ишлари олиб борилиб, натижада қарздор ота ва ундирувчи билан ярашиб, уч нафар вояга етмаган фаврзандларини бағрига олди.
Ундирувчининг аризасига асосан, мазкур алимент ундируви бўйича ижро ҳужжати ундирувчига кайтариб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар