23:30 / 18.10.2020
2 373

Тошкентда қора «Ласетти»даги қорадорилар фош бўлди

Тошкентда қора «Ласетти»даги қорадорилар фош бўлди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Тадбир давомида, Тошкентдаги автотураргоҳлардан бирига қора рангли «Ласетти»да келган фуқаро Т.Ф. шартли харидорга «Регопен» номли психотроп дори воситасининг ҳар бир донасини 35 000 сўмдан сотаётган вақтида қўлга олинди.

Фуқаро Т.Ф.нинг эгнидаги кийимлари чўнтаклари ва унинг ҳамёни кўздан кечирилганида, ҳамёнида 0,25 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Унинг автомобили кўздан кечирилганида, салон ва юкхонада яна 26 дона «Регопен» таблеткаси, 8та идишда «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қора «Ласетти»даги қорадорилар фош бўлди