Қамчиқ довонида Isuzu ва Damas тўқнашуви оқибатида юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Қамчиқ довонида Isuzu ва Damas ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 20 октябрь куни соат 01:22 да Қамчиқ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 224 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Унга кўра, Водий–Тошкент йўналишда ҳаракатланган Isuzu юк машинаси ҳамда Damas автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда юк машинаси йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.
«Мазкур вазият юзасидан воқеа жойига зудлик билан ‘Бешқўл’ навбатчилик масканидан қутқарувчилар, йўл патруль хизмати ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олганлиги боис Поп тумани марказий шифохонасига етказилди», — дейилади хабарда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қамчиқ довонида Isuzu ва Damas ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 20 октябрь куни соат 01:22 да Қамчиқ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 224 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Унга кўра, Водий–Тошкент йўналишда ҳаракатланган Isuzu юк машинаси ҳамда Damas автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда юк машинаси йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.
«Мазкур вазият юзасидан воқеа жойига зудлик билан ‘Бешқўл’ навбатчилик масканидан қутқарувчилар, йўл патруль хизмати ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олганлиги боис Поп тумани марказий шифохонасига етказилди», — дейилади хабарда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…