14:46 / 22.10.2020
2 615

Жиззахда банкоматдаги пулларни ўғирламоқчи бўлган йигит қўлга олинди (видео)

Жиззахда банкоматдаги пулларни ўғирламоқчи бўлган йигит қўлга олинди (видео)
Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Жиззах вилоятида «Агробанк» Ғаллаорол тумани бўлими биноси яқинида жойлашган банкоматдан пул маблағларини тунамоқчи бўлган йигит воқеа жойида қўлга олинди, дея хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Қайд этилишича, хизмат олиб бораётган Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари 15 октябрь куни соат 00:40 ларда кузатув камераси монитори орқали банк биноси ёнида жойлашган банкомат хонасига номаълум шахс томонидан юзига ниқоб таққан ҳолда кириб, пул маблағларини ғайриқонуний равишда олишга уринаётганлигини кўришади.

Ходимлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбир натижасида ушбу шахс банкомат хонасидан чиқиб кетишга улгурмай ушланган. Шундан сўнг ходимлар томонидан туман ИИБга хабар берилган ва воқеа жойига етиб келган тезкор тергов гуруҳига ўрнатилган тартибда топширилган.

Ҳолат юзасидан фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда, у Ғаллаорол тумани Қипчоқсув ҚФЙда яшовчи 1999 йилда Самарқанд вилоятида туғилган О.З. экани маълум бўлди. Ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда банкоматдаги пулларни ўғирламоқчи бўлган йигит қўлга олинди (видео)