13:40 / 22.10.2020
1 761

ДХХ Марказий девонида «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди

ДХХ Марказий девонида «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди
Тил – миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси, улкан бойлиги сифатида ижтимоий ҳаётда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис мамлакатимизда она тилимиз, айниқса, сўнгги уч йилда мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

Ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида - давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда, халқаро минбарлардан баралла янграмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Марказий девонида ташкил этилган «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остидаги маънавий-маданий тадбирда айни жиҳатларга урғу берилди.

Унда таниқли шоир, ёзувчи, актёрлар ҳамда ДХХ Чегара қўшинларининг «Сарҳад» гуруҳи қатнашди. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан тил – миллатнинг руҳи эканлигига эътибор қаратилиб, она тили ҳар бир давлатнинг мадҳияси, байроғи ва герби каби мамлакат мустақиллигини белгиловчи мезонлардан бири экани қайд этилди. Иштирокчилар томонидан она тилимизни улуғловчи шеърлар ва ғазаллар ўқилди.

Байрам давомида ДХХ ансамбли хонандалари томонидан куйланган ўзбек тилини улуғловчи тароналар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Марказий девонида «Тилга эътибор-мустақилликка эътибор» шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди