13:00 / 23.10.2020
6 577

Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди

Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
Фото: «News.yandex.ru»
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари товламачиликда гумонланувчи қизни қўлга олишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Октябрь ойининг бошида 18 ёшли Дилфуза О. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ундан 300 АҚШ долларини товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли Умидахон А.га нисбатан чора кўришни сўради.

Умидахон Дилфузани шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган. 19 октябрь куни соат 18:00 да Умидахон пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди