16:34 / 24.10.2020
2 230

ОТМга киришда мактаб баҳолари инобатга олинади

ОТМга киришда мактаб баҳолари инобатга олинади
Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси президенти фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Унда иштирок этаётган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб битирувчилари сўнгги олти йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олиниши ҳақида гапирди.

Халқ таълими вазирининг таъкидлашича, бу президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.

Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни, охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади”, - деди Шерзод Шерматов.

Унинг маълум қилишича, ўқувчиларнинг 7-синфдан бошлаб, профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМга киришда мактаб баҳолари инобатга олинади