19:49 / 24.10.2020
3 133

Қишда иммунитетни кўтариш хусусиятига эга бўлган пробиотикларга бой маҳсулотлар

Қишда иммунитетни кўтариш хусусиятига эга бўлган пробиотикларга бой маҳсулотлар
Фото: Times of India
Иммунитетни мустаҳкамланиши учун истеъмол маҳсулотларига эътибор қилиш ва улар таркибида пробиотиклар миқдори қанча экани ҳақида маълумотга эга бўлиш керак.

Йогурт
Инсон организми учун патоген бўлмаган тирик бактерия — пробиотиклар ичаклар микрофлораси саломатлигини яхшилайди, иммунитетни мустаҳкамлайди. Йогурт, айниқса, қишда организм учун муҳим бўлган пробиотикларга бой саналади. Кундалик рацион учун унинг қўшимчалар қўшилмаганини танлаш ва ҳар куни нонуштани ушбу маҳсулот билан қилиш тавсия қилинади.

Тузланган карам
Пробиотикларга бой бўлишдан ташқари, тузланган карам C, B, K витаминлари шунингдек натрий, темирни ҳам ўз ичига олади. Фақат маҳсулот пастеризация қилинмаслиги керак.

Пишлоқлар
Ҳамма пишлоқлар ҳам пробиотикларнинг манбайи бўлавермайди. Гауда, чеддер ва моцарелла ҳамда оддий творог пробиотикларга бой бўлади. Максимал даражада фойдали бўлиши учун творогни ўзингиз тайёрлашга ҳаракат қилинг.

Мисо
Япон ошхонасига хос бўлган мисо пастаси тирик бактериялар кони. Уни ҳафтада бир-икки маротаба истеъмол қилиш тавсия қилинади. Мисо минерал ва микроэлементларни ичига олгани билан ҳам фойдали.

Темпе
Индонезияда машҳур саналган соя дуккагидан олинадиган маҳсулотни органик дўконлардан харид қилиш мумкин. Дуккакдан тайёрланадиган темпега Rhizopus oligosporus қўшилади. Бугунги кунда темпени вегетарианлар оқсил миқдори юқори бўлган, гўшт ўрнини босувчи маҳсулот сифатида истеъмол қилади. Темпедан салат тайёрлаб, уни кечки овқатга истеъмол қилиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қишда иммунитетни кўтариш хусусиятига эга бўлган пробиотикларга бой маҳсулотлар