
Хорижий ОТМлар билан трансформация қилиш учун 5та ОТМ очиқ танлов асосида саралаб олинмоқда. Улар қабул параметрларини мустақил белгилайди, бакалавриат имтиҳонларини мустақил ўтказади.
27 октябрда имзоланган ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 мартга қадар хорижий ОТМлар билан трансформация қилиш учун 5та ОТМ очиқ танлов асосида саралаб олинади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида трансформация қилинадиган олий таълим муассасаларида:
- бакалавриат ва магистратура учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади;
- бакалавриатга кириш имтиҳонлари мустақил ўтказилади;
- таълим жараёнига ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий ОТМ профессор-ўқитувчилари жалб қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар