14:14 / 28.10.2020
1 569

Уй шароитида даволанаётган беморларга пульсоксиметр ва кислород концентраторларини вақтинча бепул бериш режалаштирилмоқда

Уй шароитида даволанаётган беморларга пульсоксиметр ва кислород концентраторларини вақтинча бепул бериш режалаштирилмоқда
Коронавирусга қарши кураш махсус республика комиссияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббий муассасалардан пульсоксиметр ва кислород концентраторларини вақтинча бепул бериш ҳақидаги таклифни маъқуллаган. Бу ҳақда комиссиянинг 14 сентябрдаги 46-сонли баёнига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, коронавирус белгилари бўлган, бироқ уй шароитида реабилитация қилишга муҳтож бўлган беморларга пульсоксиметр ва кислород концентраторларини бериш режалаштирилмоқда. Қурилмалар захирада мавжудлиги ва тиббий муассасанинг имкониятидан келиб чиқиб, шартнома асосида берилади.

Махсус комиссия баённомаси билан пульсоксиметр ва кислород концентраторларини бепул бериш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Бундан ташқари, ҳужжат билан дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа маҳсулотларнинг улгуржи савдосига рухсат 2020 йилнинг 31 декабригача узайтирилган.

Шунингдек, COVID-19’ни даволашда ишлатиладиган баъзи дорилар, тиббий буюм ва техникаларни соддалаштирилган тартибда импорт қилиш муддати 2021 йилнинг 1 мартигача узайтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уй шароитида даволанаётган беморларга пульсоксиметр ва кислород концентраторларини вақтинча бепул бериш режалаштирилмоқда