11:17 / 29.10.2020
2 063

Алламжонов хориж сериаллари кўпайиб кетгани ҳақида

Алламжонов хориж сериаллари кўпайиб кетгани ҳақида
«Миллий» телеканалида хориж сериалларини эфирга узатиш камайтирилиб, кўпроқ миллий сериалларга эътибор қаратилади. Бу ҳақда телеканал асосчиси, Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов маълум қилди.

Алламжонов сериаллар томошабин онгига таъсир кўрсатувчи кучли восита экани, аммо Ўзбекистондаги кўплаб телеканалларда асосан хориж сериаллари намойиш этилаётганини таъкидлаган.

«Куни кеча биз «Миллий» телеканали жамоаси билан учрашиб, эфир сифатини яхшилаш, янги ва қизиқарли лойиҳаларни амалга ошириш орқали телеканал рейтингини янги босқичга олиб чиқиш учун вазифаларни белгилаб олдик.

Бугун, афсуски, кўп телеканалларда асосан хориж сериаллари намойиш этиляпти, миллий сериаллар эса деярли йўқ. Бу – бугун эътибор қаратилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масала, деб ҳисоблайман.

Сабаби сериаллар томошабин онгига тўғридан тўғри таъсир кўрсатувчи кучли восита ҳисобланади. Агар уни меъёри бўлмаса, бу кетишда идеологик суверенитетимизни йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас.

Шу боис яқин келажакда «Миллий» телеканалида хорижий сериалларни эфирдан имкон даражада камайтириш ва кўпроқ ўзимизнинг миллий сериалларни ишлаб чиқаришга қарор қилдик
», – деб ёзди Алламжонов Telegram'даги каналида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алламжонов хориж сериаллари кўпайиб кетгани ҳақида