09:47 / 01.11.2020
1 734

15 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензиялари тўхтатилди

15 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензиялари тўхтатилди
Маълумки, Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари нотариусларнинг қонуний фаолият юритиши учун масъул.
Бу борада нотариуслар фаолиятида мунтазам ўрганишлар ўтказиб борилмоқда.

Фаолиятида қўпол камчилик ёки қонунбузарлик аниқланган нотариуслар фаолияти эса тўхтатиб қўйилмоқда Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 152-моддасига мувофиқ Андижон, Жиззах, Фарғона ва Самарқанд вилоят адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг тегишли қарорларига асосан нотариус тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун 14 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиялари тўхтатилди. Хусусан:

Жиззах вилоятида
Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Маликов Мухивиддин Маматовичнинг (лицензия GZ № 0001, 20.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 24 октябридан 3 ой муддатга тўхтатилди;
Мирзачўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Хайдаров Абдурафиқ Расуловичнинг (лицензия GZ № 0017, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 24 октябридан 3 ой муддатга тўхтатилди;
Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Абдужалилов Улуғбек Абдуманнановичнинг (лицензия GZ № 0003, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 24 октябридан 1 ой муддатга тўхтатилди;
Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Тожибоев Шухрат Бахтиёровичнинг (лицензия GZ № 0006, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 24 октябридан 1 ой муддатга тўхтатилди;
Жиззах шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шерназаров Шухрат Сахабовичнинг (лицензия GZ № 0007, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 24 октябридан 1 ой муддатга тўхтатилди;
Шароф Рашидов туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муртазов Бахтиёр Умаровичнинг (лицензия GZ № 0022, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 24 октябридан 1 ой муддатга тўхтатилди.

Андижон вилоятида
Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Рахимова Гулрух Хабибуллаевнанинг (лицензия AN № 0004, 20.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 27 октябридан 3 ой муддатга тўхтатилди;
Шаҳрихон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ахмаджонов Алишер Иброхимовичнинг (лицензия AN № 00038, 22.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 27 октябридан 3 ой муддатга тўхтатилди.

Самарқанд вилоятида
Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саидова Зарина Хисравовнанинг (лицензия SA № 0013, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 29 октябридан 15 кун муддатга тўхтатилди.

Фарғона вилоятида
Тошлоқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Абдуллаев Сардорбек Маъмуровичнинг (лицензия FA № 0055, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 30 октябридан 1 ой муддатга тўхтатилди;
Қўштепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Хомидов Иқбол Абдисаломовичнинг (лицензия FA № 0045, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 30 октябридан 1 ой муддатга тўхтатилди;
Марғилон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Исраилов Хуршид Мухамаджоновичнинг (лицензия FA № 0046, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 30 октябридан 1 ой муддатга тўхтатилди;
Қўқон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каримова Зумратхон Мухтаровнанинг (лицензия FA № 0025, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 30 октябридан 1 ой муддатга тўхтатилди;
Олтиариқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Пўлатов Шухрат Рахматжоновичнинг (лицензия FA № 0053, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 30 октябридан 1 ой муддатга тўхтатилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 15 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензиялари тўхтатилди