18:40 / 05.11.2020
2 159

Ўзбекистонда 1 млн сўмгача ойлик олувчилар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда 1 млн сўмгача ойлик олувчилар сони маълум бўлди
Молия вазирлиги 2020 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон давлат бюджети даромадларининг ижроси тўғрисида маълумотлар билан бўлишди. Унда мамлакатдаги расмий ишчиларнинг салкам 43 фоизи 1 миллион сўмгача ойлик оладиган ходимлар эканлиги қайд этилган.

Ҳисоботга кўра, ўтган 9 ой давомида давлат бюджети даромадлари 94,5 триллион сўмни ташкил этган ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 триллион сўмга кўп маблағлар ундирилган. Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 11 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 триллион сўмга кўпайган.

«Айланмадан олинадиган солиғидан тушадиган маблағ миқдори III чоракда жорий йилнинг II чорагига нисбатан 24 фоизга ошди. Бунга карантин чекловларининг юмшатилиши билан жорий йилнинг III чорагида иқтисодий фаолликнинг ўсиши сабаб бўлди», — дейилади вазирлик маълумотида.

Молия вазирлиги 2020 йил июль—август ойларида иш ҳақи даражасининг динамикаси қандай бўлганини ҳам маълум қилган:

Скриншот: Молия вазирлиги
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 1 миллион сўмгача ойлик оладиган ходимлар сони жами расмий ишчиларнинг қарийб 43 фоизини ташкил қилган. Давлетовузънинг ёзишича, расмий ишловчилар сони апрелда 3 миллион 748 мингдан кўпроқни, май ойида 4 миллион 161 мингдан ортиқни ташкил қилган. Февраль ойида 4 миллион 249 минг киши эди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги таҳлилларига кўра, 2020 йилнинг январь—июнь ойларида иқтисодиёт тармоқларининг расмий секторида банд бўлган аҳоли сони 5,5 миллион кишини ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 1 млн сўмгача ойлик олувчилар сони маълум бўлди