19:36 / 06.11.2020
2 074

Президент йиғилишида умумий амалиёт шифокорини ҳақиқий оилавий шифокорга айлантириш чоралари белгиланди

Президент йиғилишида умумий амалиёт шифокорини ҳақиқий оилавий шифокорга айлантириш чоралари белгиланди
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида тиббиётнинг бирламчи бўғинидаги муаммолар таҳлил қилинмоқда.
Президент энди вазирлик фаолиятига, унинг кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмаслиги, бош шифокорлар, врач ёки бошқа тиббиёт ходимлари уларга тегишли бўлмаган бирорта қўшимча ишларга жалб қилинмаслигини таъкидлаб ўтган.

Қишлоқ врачлик пунктининг умумий амалиёт шифокори зиммасига 146 турдаги касалликка диагноз қўйиш ва даволаш, 213 турдагисига бирламчи диагноз қўйиш ва йўлланма бериш, шунингдек, реабилитация, диспансеризация ва профилактика бўйича жуда кўп вазифалар юклатилган.

Шу боис давлат раҳбари қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги тиббий хизмат тизими, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг вазифа ва функцияларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтди.

Илғор хорижий тажриба асосида умумий амалиёт шифокорини ҳақиқий оилавий шифокорга айлантириш чоралари белгиланди. Уларга ёрдам бериш учун терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича тиббиёт бригадалари ташкил этилади. Бу бригадалар ўзларига бириктирилган оилалар кесимида «тиббий харита»лар шакллантириб, манзилли иш олиб боради. Аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, электрон базаси яратилади. Бунинг учун тиббиёт ходимлари планшет, мобил диагностика воситалари билан таъминланади.

5 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор, туғиш ёшидаги ва 35 ёшдан ошган аёллар, 40 ёшдан ошган шасхлар доимий назоратга олиниб, скрининг текширувлари ўтказилади. Касалликка мойил бўлганлар индивидуал патронажга олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент йиғилишида умумий амалиёт шифокорини ҳақиқий оилавий шифокорга айлантириш чоралари белгиланди