10:48 / 09.11.2020
2 714

СЭС ходими коронавирусдан вафот этган фуқаронинг жасадини қариндошларига бериш учун 2 млн сўм талаб қилди

СЭС ходими коронавирусдан вафот этган фуқаронинг жасадини қариндошларига бериш учун 2 млн сўм талаб қилди
Наманган шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати ходими коронавирусдан вафот этган фуқаронинг жасадини қариндошларига топшириш учун пора олаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда 7 ноябрь куни коррупциянинг олдини олиш масалаларига бағишланган идоралараро йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, Наманган шаҳар Санитария ва эпидемиология осойишталиги хизмати ходими Фозилов муқаддам пора олгани учун судланган, шунга қарамай, унга имкон берилиб, шаҳар Санитария ва эпидемиология осойишталиги хизматининг аэропорт бўлими врач ёрдамчиси сифатида иш берилган.

«Унинг қилмишларини эшицангиз, ёқа ушлайсиз... Фозилов коронавирус оқибатида вафот этган Қаҳҳоровнинг жасадини яқин қариндошларига дафн этиш учун бериш эвазига улардан пул талаб қилиб, 2 миллион сўм олган вақтида ушланди. Юртнинг бошига келган оғир ва синовли пайтда бундай жиноий жирканч қилмишларни ҳеч ким кечирмаса керак, менимча», — деди Ниғматилла Йўлдошев.

Бош прокурорнинг алоҳида қайд этишича, «халқимиз пандемия туфайли мураккаб синовларни бошдан кечираётган бир пайтда аҳолини бу офатдан асрашга қаратилган ресурсларга кўз олайтираётган ноинсофлар ҳам учраб турибди». Хусусан, Санитария ва эпидемиология осойишталиги хизматининг Андижон вилояти бўлимида 159 миллион сўм, Хоразм вилоятида 240 миллион сўм, Бухоро вилоятида 837 миллион сўм маблағ талон-торож қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » СЭС ходими коронавирусдан вафот этган фуқаронинг жасадини қариндошларига бериш учун 2 млн сўм талаб қилди