
Foto: Fotolia / WavebreakmediaMicro
“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим муассасаси ташкил қилади.
Фармонга мувофиқ, миллий рейтингда сўнгги 3 йил давомида доимий равишда биринчи 3та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади.
Шунингдек, миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМга мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар