21:25 / 12.11.2020
1 802

“Ласетти”даги 53 миллион сўмлик пиротехника воситалари фош бўлди

“Ласетти”даги 53 миллион сўмлик пиротехника воситалари фош бўлди
Янги йил байрами арафасида кўча-кўйда пиротехника воситаларининг шовқинли овозини тез-тез эшитиб қоламиз. Негаки, фойдаланиш тақиқланган бўлишига қарамай айрим кимсалар пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан ҳамон шуғулланиб келишмоқда.

Яқинда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тадбир давомида, фуқаро И.Ф. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, тадбир иштирокчилари томонидан кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинанинг салони ҳамда юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 53 380 000 сўмлик 62 820 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ласетти”даги 53 миллион сўмлик пиротехника воситалари фош бўлди