11:11 / 13.11.2020
752

«DAF»даги гиёҳвандлик воситалари фош бўлди

«DAF»даги гиёҳвандлик воситалари фош бўлди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 майдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан “марихуна” Ўзбекистон Республикасида муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган.

Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишинг олдини олиш, шунингдек, “заҳри қотил” деб аталувчи ушбу воситаларнинг республикамиз ҳудудида муамолада бўлишига қарши тизимли кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан республикамизга кириб келган фуқаро И.К. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада 2 ўрамда ўткир ҳидли, қуритилиб майдаланган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд-кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган ўткир ҳидли, қуритилиб майдаланган ўсимлик таркибида гиёҳвандлик актив компонент тетрагидроканнабинол бор эканлиги ва ушбу модда “марихуана” деб номланиши ҳамда унинг соф оғирлиги 8,36 граммга тенг эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)