19:30 / 14.11.2020
3 573

Ўзбекистонда 2018 йилда 9 та, 2019 йилда 11 та «қиз ўғирлаш» ҳолати юз берган

Ўзбекистонда 2018 йилда 9 та, 2019 йилда 11 та «қиз ўғирлаш» ҳолати юз берган
Ўзбекистон да ҳақиқатан ҳам «қиз ўғирлаш» ёки шунга ўхшаш «бўлар-бўлмас, эскилик сарқити бўлган одатлар» ҳали ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан 12 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида Сенат раиси Танзила Норбоева айтиб ўтди.

Октябрда Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида 30 ёшли эркак 24 ёшли қизни унга уйланиш мақсадида ўғирлаб кетгани маълум бўлган эди. ИИВ Тергов департаменти ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 136-моддаси (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан иш қўзғатилганини маълум қилган.

«Қорақалпоғистонда қиз мажбурлаб ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабарни ўқиганимдан кейин статистикани ўргандим. Маълумотларга кўра, уйланиш мақсадида 2018 йилда 9 та, 2019 йилда 11 та, 2020 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра 3 та қиз ўғиралаб кетилган», — деган Норбоева хоним, бу каби ҳолатлар, асосан, Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда кузатилганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 2018 йилда 9 та, 2019 йилда 11 та «қиз ўғирлаш» ҳолати юз берган