
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳри Сергели туманида Isuzu юк машинаси ҳамда Matiz автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ.
Қайд этилишича, 2020 йил 18 ноябрь куни тахминан соат 09:30 да Сергели тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Қумариқ кўчаси кесишмасида иккита автомобиль тўқнашуви содир бўлди.
Маълумотларга кўра, давлат рақами 01 L 169 АC бўлган Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси 39 ёшли Ҳамидулла М. светофорнинг рухсат берувчи белгисига чорраҳага чиққанида, автомобилни ишончнома асосида бошқариб борган ва светофорнинг сариқ чироғига ҳаракатланган 49 ёшли Олимжон Д.нинг давлат рақами 01 А 451VА бўлган Matiz русумли автомобилига тўқнашган.
— Shukhrat (@bankir2102) November 19, 2020
Шундан сўнг Ҳамидулла М. бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 22 ёшли Никита С. бошқарувидаги Anglesey Food’га тегишли бўлган Isuzu русумли автофургонга тўқнашган.
— Shukhrat (@bankir2102) November 19, 2020«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар