18:08 / 19.11.2020
2 551

Самарқандда ичида 20 нафар йўловчи бўлган автобус асфальтнинг сирпанчиқлиги оқибатида ағдарилиб кетди

Самарқандда ичида 20 нафар йўловчи бўлган автобус асфальтнинг сирпанчиқлиги оқибатида ағдарилиб кетди
Фото: Самарқанд вилояти прокуратураси
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 18 ноябрь куни ичида 20 нафар йўловчиси бўлган Golden Dragon русумли автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, соат тахминан 22:30 ларда жамиятга тегишли автобус 20 нафар йўловчи билан Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд—Бухоро М-37 автомобиль йўлининг 13 километрида бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси йўлнинг асфальт қисми сирпанчиқ бўлганлиги натижасида келиб чиққан. Маълум қилинишича, автобус йўлнинг ўнг томон чекка қисмидаги пастликка ағдарилган.

Авария оқибатида автобусда йўловчи сифатида келаётган икки нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олиб Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Фото: ИИВ
Ҳодиса содир бўлган жойга тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиққан ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ичида 20 нафар йўловчи бўлган автобус асфальтнинг сирпанчиқлиги оқибатида ағдарилиб кетди