07:30 / 22.11.2020
2 943

Касалликдан кейин истеъмол қилиб бўлмайдиган маҳсулотлар

Касалликдан кейин истеъмол қилиб бўлмайдиган маҳсулотлар
Фото: РИА Новости
Касаллик ва антибиотикларни қабул қилгандан кейин грейпфрут, алкогол, хамиртуруш ва шакар истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, деди диетолог Анна Ивашкевич «Аргументы и факты»га берган интервюсида. Унинг таъкидлашича, баъзи дорилар ичак микрофлорасини бузиши мумкин.

«Ушбу маҳсулотлар, биринчи навбатда, антибиотикларни тўғри сингдирилишига халақит беради, шунингдек кўнгил айниш, қорин оғриғи ва ҳатто юрак ритмини бузиши мумкин», деб огоҳлантирди шифокор.

Мутахассис, шунингдек, антибиотикларнинг ўзи кандидозни қўзғатиши мумкинлигини ва ширинликлар ҳамда хамирли маҳсулотлардан фойдаланиш касалликни янада кучайтириши мумкинлигини эслади.

Унинг сўзларига кўра, пробиотикларга бой овқатлар овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва ножўя таъсирлар хавфини камайтиради. Мутахассис тузланган карамни бундай маҳсулотлар орасида чемпион деб атади. Бундан ташқари, исмалоқ, донли ёрмалар, табиий йогурт, кефир, мева ва сабзавотлар, брюссел карами, петрушка ва чаканда мевалари фойдали бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Касалликдан кейин истеъмол қилиб бўлмайдиган маҳсулотлар