18:23 / 02.12.2020
3 467

ФВВ “Баклажкадаги сирли ихтиро” хавфли эканлигидан огоҳлантирди

ФВВ “Баклажкадаги сирли ихтиро” хавфли эканлигидан огоҳлантирди
Ижтимоий тармоқларда иккита елим идишга солиб қўйилган суюқликнинг биқирлаб қайнаётгани ва улардан чиқаётган газ ёнаётганига оид видеолавҳа тарқалди. Унинг муаллифи идишлардан биридаги оддий сув, иккинчисида эса газ мавжудлигини, ҳар иккисининг аралашиб қайнашидан газ ёнаётганини кўрсатиб таъкидлайди.

Бу видеолавҳага изоҳ берган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати мазкур амалиёт хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унинг муаллифи бу ихтирони уйни иситиш мақсадида тавсия этади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларимиздан ушбу тажрибани асло амалда қўлламасликларини сўраб қолади. Бу ҳаёт ва соғлик учун жуда хавфлидир. Бунинг оқибатида турли кўнгилсиз ҳолатлар, хусусан ёнғин ва ҳатто портлаш каби вазиятлар юзага келиши мумкин”, – дейди вазирли Ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ФВВ “Баклажкадаги сирли ихтиро” хавфли эканлигидан огоҳлантирди