Фото: ФВВ
Ҳодиса бугун, 4 декабр куни эрта тонгда, «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўлининг 196-километрида содир бўлган. ФВВ хабарига кўра, «МАН» юк машинаси ҳайдовчиси Фарғонага пропан ортилган 24 тонналик цистернани олиб кетаётган вақтда, бошқарувни йўқотиб, ён томонга ағдарилиб кетган.
Ҳолат юзасидан воқеа жойига 10 дақиқа ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарув гуруҳлари етиб келган.
Юк машинаси кабинасининг деформасияси туфайли ҳайдовчининг оёғи қисилиб қолган бўлиб, қутқарувчилар бир неча сонияда махсус қутқарув анжомлари ёрдамида ҳайдовчини хавфсиз қутқариб олишди ва касалхонага етказилди. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Шундан сўнг ФВВ ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамкорлигида юк машинаси хизмат кўрсатиш станциясига эвакуация қилинган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев Captiva хизмат машинаси бўла туриб, 370 миллион сўмга Trailblazer сотиб олди

Қўқонда йўловчилари исириқ тутатиб юрган юк машинаси ҳайдовчиси жаримага тортилди

Тошкент-Нурафшон йўлида “Дамас” ёниб кетди (видео)

Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди (фото)

Тошкентда ЙПХ ходимлари таъқибидан қочган ҳайдовчи бегуноҳнинг ўлимига сабабчи бўлди

Фикрга нисбатан фикр билдиришдаги адл